Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ва ўтган умматлар хабарларини тушунишда Таврот ва Инжилга мурожаат қилишимиз мумкин эмас. Шунингдек, Таврот ва Инжилдан бошқа китобларга ҳам мурожаат қилинмайди. Чунки мақсад «муайян қиссани тўғри деб фараз қилишга мана бу кучлироқ манба бўла олади», деб қиссани шарҳлаш эмас, бу ерда гап биз бутун олам раббисининг сўзлари деб эътиқод қилган муайян ибораларнинг шарҳи ҳақида. Шундай экан, бу ибораларнинг мазмунини луғат келтирган ва у англатган маъно нуқтаи назаридан келиб чиқиб ҳамда ундаги шаръий истилоҳни ўрганмоғимиз вожиб. Истилоҳ эгаси Расулуллоҳ с.а.в. бўлиб, Оллоҳ Қуръонни одамларга етказишлари учун у кишига нозил қилди. Шу жиҳатдан Таврот, Инжил ва бошқа китоблардан олинган ҳар қандай сўзни Қуръоннинг тафсирига яқинлаштирмаслик лозим. Агар уларни Оллоҳнинг каломига маъно беради деб ўйласак, бу Оллоҳ Таолога туҳмат бўлади.
Аммо қадимги ва ҳозирги кўпчилик одамлар Қуръон илм-фан, саноат ва ихтироларни ўз ичига олган деб ўйлашлари ва табиат, кимё ва мантиқ каби илмларни Қуръонга қўшиб юбораётгани асоссиз гап, унинг ёлғонлигини Қуръоннинг воқеси исботлайди. Чунки Қуръон улар ўйлаган бирорта илмни мақсад қилмаган. Унинг ҳар бир ояти Оллоҳнинг буюклигидан далолат берувчи фикрлар ва бандаларнинг амалларини муолажа қиладиган аҳкомлардан иборат. Улар айтаётган илмлар Қуръон оятларида мавжуд эмас. Оллоҳ Таолонинг:


اللَّهُ الَّذِي يُرْسِلُ الرِّيَاحَ فَتُثِيرُ سَحَابًا
– „Оллоҳ шундай зотдирки, шамолларни юборур, бас улар булутни ҳайдар“,     [30:48]


деган оятидаги илмий назария ва илмий ҳақиқатларга мос келиши мумкин бўлган сўзлар, илмий жиҳатларнинг исботи учун эмас, Оллоҳнинг қудратига далолат қилиш учун келган. Аммо:


وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ
– „Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи Китоб - Қуръонни нозил қилдик“,  [16:89]


деган оятидаги «ҳар бир нарса»дан мақсад бандага юкланган ибодат ва бурчлардан иборатлиги мазмундан аён бўлади. Бу вазифалар Расулуллоҳ с.а.в. инсонларга етказган вазифалар мавзуига тааллуқли. Оятнинг иборасида:


وَيَوْمَ نَبْعَثُ فِي كُلِّ أُمَّةٍ شَهِيدًا عَلَيْهِمْ مِنْ أَنفُسِهِمْ وَجِئْنَا بِكَ شَهِيدًا عَلَى هَؤُلاَءِ وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ
– „(Қиёмат куни) ҳар бир уммат орасидан ўзларидан бўлган бир гувоҳни (яъни, пайғамбарни) келтирурмиз. Сизни эса (эй Муҳаммад), ана у (ўз умматингизга) гувоҳ қилиб келтирдик ва сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун хушхабар бўлган Китобни - Қуръонни нозил қилдик“,   [16:89]

келган. Бу оятда Оллоҳ расулини умматига гувоҳ қилишининг маъноси Расулуллоҳ умматга етказган нарсаларига гувоҳлигидир. Оятдаги Қуръон ҳар бир нарсани баён қилиши ҳамда у мусулмонлар учун ҳидоят, раҳмат ва

 

213-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260